Ибратли умр йўллари

       Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қиляпти.                       

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши тизимида узоқ-йиллар ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийси Норжон Бозорованинг  70 ёшли юбилей санаси муносабати билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашувда Норжон Бакаевнанинг фидокорона ҳаёт йўлларида бирга меҳнат қилган бир қатор  ҳамкасблари, шунингдек оила аъзолари иштирок  этдилар.

У турли соҳаларда фаолият юритиб юқори натижаларга эришган. Давлат муассасалари тармоқ касаба уюшмаси вилояти қўмитаси раиси, кейинчалик тармоқ Марказий кенгашининг Бухоро вилояти бўйича вакили, сифатида узоқ йиллар меҳнат қилган.

 

Тадбирда Бухоро вилоят кенгаши раиси М.Олимов, Вилоят “Нуронийлар” жамғармасининг раиси С.  Ҳусенов ва “Бувижонлар” мактаби жамоатчилик тузилмаси раиси Ш. Ахмедова ҳамда узоқ йиллар Норжон опа билан биргаликда фаолият юритган жамоадошлари юбилярни муборакбод этди.

     Унинг узоқ йиллар давомида  касаба уюшмаси аъзолари ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш, бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш, касаба уюшмалари фаолларини ўқитиш ишларида ижобий натижаларга эришгани алоҳида эътироф этилди. Жамоат ташкилотлари, иш берувчилар ва аъзолар ўртасида касаба уюшмаларининг обрў-эътибори оширишдаги улкан хизматлари учун миннатдорлик билдирилди. Норжон Бозорова ҳозирда 3 фарзанднинг онаси ва 9 та навиранинг, 1та аберанинг мехрибон  бувижониси. Улуғ ёшни қаршилаётган юрт тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган муҳтарам устозимизни  чин юракдан муборакбод этамиз.

 

Маданий-марифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси  А.Имомова

Print Friendly, PDF & Email