Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман бўлинмаси кенгаши тасарруфудаги барча ташкилот ва муассасаларда Жамоа шартномаси тузишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг афзалликлари ва янги қабул қилинган Меҳнат кодекси юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Дара суҳбатида таълим муассасаси директорлари ва кадрлар бўйича менежерлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда касаба уюшма қўмита раислари иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда 2022 йилги туман бўлинмасинингфаолияти ва касаба уюшмалари маблағларининг сарфланиши тўғрисида ҳамда янги меҳнат кодекси, унга киритилган нормалар, аёллар ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига берилаётган қўшимча имтиёзлар, дам олиш кунлари, дастлабки синов ишдан бўшатиш нафақаси, қонунийлашаётган масофадан ишлаш тартиби, узайтирилган меҳнат таътили ва бошқа ўзгаришлар ҳақида тушинтиришлар берилди. Шунингдек, киритилган соҳага оид норма ва қоидалар, корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни самарали ташкил этиш тушунтириб ўтилди.
Давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча корхона ва ташкилотларида ўтказилмоқда.