Қалблар қувончга тўлди

         Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида бир гурух ишчи-ходимлар, уларнинг оила аъзолари, нуронийлар ва ёшлар Тошкент шахрига саёҳатлари  ташкил этилди. Саёҳатчилар пойтахтимизда барпо этилган “Таshkent city” мажмуи, Ислом Каримов музейи, “Ғалаба боғи”, “Янги Ўзбекистон боғи”, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаларида бўлдилар.

 

     —  Юртимиздаги улкан ўзгаришларни кўриб,фахрланасан киши. Сўнги йиллардаги олиб борилган бунёдгорлик ишларидан ҳайратланиб кетдим, дейди Ромитан туман олис ҳудудда жойлашган “Қизил работ” маҳалласи оилавий касалханасида меҳнат қилувчи ҳамшира Роза Сидиққова. – Бундай саёҳатлар биз меҳнаткашларни Ватанга садоқат, меҳр ва мухаббатли бўлишимиз, тинч осуда юртимизни асраб-авайлашимиз, тинчликни қадрига етишимизга ундаши шубҳасиздир.

  • Саёҳатчиларимиз саёҳатдан маънавий озиқа олиб, ватанпарварлик руҳи ҳамда янги таасуротлар билан қайтдилар.
Print Friendly, PDF & Email
snus pads and Halt nicotine pouches snus with mint flavor