Sog‘lom tanda-sifatli ta’lim

         Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 4-6-март кунлари мактаб ўқитувчилари ўртасида      “Соғлом танда – сифатли  таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги мусобоқасининг 1-2–сектор босқичи  ўтказилди. 15-31–умумтаълим мактабларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 1-2-сектор ҳудудида жойлашган  таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол турлари бўйича “Соғлом танда – сифатли  таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги мусобоқаси  ўтказилди.

Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган мусобақани таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгаши мутахассиси А.Обидов кириш сўзи билан очиб,  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига  Мурожаатномасида таълим тизимини ислоҳ қилиш ва мактаблар фаолиятини яхшилаш бўйича  билдирилган фикрларни айтиб ўтиб барча иштирокчиларга омад тилади.

Беллашувлар натижасига кўра ғолиб бўлган жамоалар шаҳар бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, мусобақанинг шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.  ритдилар.   “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақалари жорий йилнинг 10 мартига қадар давом этади.

Print Friendly, PDF & Email