Биз ҳаётимизнинг катта қисмини иш жойларида ўтказамиз. Меҳнат фаолиятидаги хавфсизлик нафақат ходим, балки иш берувчига ҳам бирдек фойдали.
Ҳар йили 28 апрель — “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” касаба уюшмалари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва ижтимоий ҳамкорлар иштирокида юқори даражада ўтказиб келинмоқда.
Халқаро меҳнат муҳофазаси кунининг асосий тарихи ва унинг келиб чиқиш сабаблари Америка ва Канадалик ишчиларнинг ташаббуси билан 1989 йилда кўплаб ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисага учраб ҳалок бўлган ишчиларнинг хотирасига бағишлаб 28 апрель куни ишчиларни хотирлаш мақсадида эълон қилинган. Ушбу ташаббусни бутун жаҳон касаба уюшмалари конфедерацияси ва халқаро меҳнат ташкилоти томонидан халқаро меҳнат муҳофазаси куни деб эълон қилинган.
28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан шаҳримиздаги “Ишга марҳамат мономарказида “Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити – меҳнат соҳасидаги асосий принцип ва хуқуқдир” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир давомида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларига вилоят кенгашининг диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда.
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисага учраб ҳалок бўлган ишчиларни хотирлаш куни, яъни халқаро меҳнат муҳофазаси куни жаҳоннинг юздан ортиқ давлатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам нишонланиб келинмоқда.
Бугунги кунда меҳнат аҳлининг хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларда ишлаш мадсадида, энг аввало биз ҳар бир корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва шунга оид бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрлари бўйича ўқитилмаган, билим савиялари текширилмаган ишчи ва хизматчи ходимларни ишга мустақил равишда қўймаслик, ишчи ходимларни ўзбошимчалик билан ишларни бажаришига йўл қўймаслик, махсус кийим, пайафзал ва бошқа ҳимоя воситалари билан таъминланиши ва ишлашини назорат қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш, жамаотчилик назоратини кўчайтириш ва қонун устуворлигини таъминлашимиз лозим бўлади.
Вилоят кенгаши матбуот котиби