Хотин-қизлар муамммолари ўрганилди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган оқилона сиёсатлари туфайли жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий  фаоллиги ортиб, уларнинг турмуши кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида ҳам хотин-қизлар муамммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган 60 минг 44 нафар хотин-қизларнинг 38 минг 644 нафарига (64, 4%)га амалий ёрдам кўрсатилди. Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов томонидан 2023 йил 1 июнь куни “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича ташкил этиладиган учрашувлар жадвали тасдиқланди.

Мазкур жадвалга асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида учрашувлар ташкил этилди.

    Учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг хоҳиш ва истакларини тегишли “Йўл харитаси”га асосан бандма-банд ижросининг таъминланиши бўйича сектор раҳбарлари ва котиблари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, молия, соғлиқни сақлаш, адлия, савдо-саноат палатаси, маҳаллабай агентлиги вилоят бошқарма бошлиқлари, вилоят фермерлар кенгаши раиси, мазкур ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк вилоят филиали бошқарувчилари ҳамда туман (шаҳар) филиали бошлиқлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишларнинг таҳлили муҳокама қилинди.

   Шунингдек, учрашув давомида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари томонидан маҳалла кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳамкорликда бартараф қилинмаганлиги бўйича ҳам ҳисобот берилди ва ижроси масъуллар ҳамда рўйхатдаги хотин-қизлар иштирокида бирма-бир таҳлил қилинди.

    Учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, меҳнат ярмаркалари ташкил этилди, тиббиёт бирлашмалари малакали шифокорлари томонидан ташкил этилган тиббий кўрикда дафтарга киритилган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

Сардор Эргашев, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири

 

Print Friendly, PDF & Email