Беш ташаббус- беш имконият!

   Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 25 июль куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Ёш алоқачи” оромгоҳида “Беш ташаббус-беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди .

Мазкур “Беш ташаббус-беш имконият!” доирасидаги тадбирда дам олувчи ўғил-қизларимиз ўзларининг илмга, ҳунарга бўлган ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Тадбир давомида оммавий спорт мусобақалари, мохир сузувчи эстафетаси,байрибайт, энг намунали рассомлар танловлари бўлиб ўтди. Болажонларга вилоят кенгашининг эсталик совғалари топширилди. 

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email