“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижросини таъминлаш, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ишбилармон аёл» кўрик тавлови бўлиб ўтди.
Танлов ғолибларини аниқлаш учун O’zLiDeP, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг ишларини баҳолаб боришди.
Баҳолаш жараёнида асосий эътибор тадбиркор, ишбилармон, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг яратган ишчи ўрни, маҳсулотларнинг сифати ва талабгорлиги, экспорт салоҳиятининг юқорилигига қаратилди.
Мазкур “Ишбилармон аёл” кўрик тавловининг вилоят босқичида 1-ўринни Ғиждувон тумани, 2-3-ўринларни Ромитан ва Вобкент туманларида намунали меҳнат қилиб, вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган шижоатли тадбиркор аёллар қўлга киритди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.