Бухоро вилояти “Ишга марҳамат” мономарказ мажлислар залида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан Бухоро вилояти тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшмалари фаоллари иштирокида ўқув семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосари Ғ.Сафаров республикамизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббускорлиги натижасида меҳнат муносабатлари тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлгани, соҳада ташкилий-ҳуқуқий, қонунчилик ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Семинар давомида меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимояси, жумладан жамоа келишувлари ҳамда жамоа шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилиш ва иш берувчи ҳамда ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, қулай иш шароитларни яратиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларнинг вазифалари, уларнинг ўрни ва соҳага оид муаммолар, уларнинг ечими юзасидан фикрлар алмашилди. Шунингдек семинар якунида агросаноат мажмуи — соҳасида келгусида амалга ошириладиган ишлар, муҳим вазифалар кўриб чиқилди.
Вилоят кенгаши матбуот котиби