Спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис юртимизда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили. Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, ишчи-ходимларнинг ишчанлик қобилиятлари ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энг муҳими эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Барча меҳнат жамоаларида ходимларининг спорт билан шуғулланиши, жумладан, тегишли спорт машғулотлари — югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва бошқа турлари билан мунтазам шуғунланишлари учун қулай шароитлар яратилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан
чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан “Ёшлар маркази” биносининг шахмат тўгариги залида тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Маълумот ўрнида, хозирда вилоятимиз миқёсида барча меҳнат жамоаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар 359960 нафарни ташкил этади шундан 136528 нафари 30 ёшгача бўлган ёш ишчи ходимларни ташкил этади. Айнан мазкур спорт мусобақасида 150 нафардан ортиқ спортнинг шахмат-шашка турларига қизиқувчи ёшлар фаол иштирок этди.
Мусобақада сўзга чиққан, вилоят кенгаши ёшлар бирлашмаси раиси Д.Жўраев байрам билан барчани муборакбод этди, мазкур спорт мусобақаси ходимларни спортга қизиқтириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тизим ходимларининг ишчанлик руҳини кўтариш, бирдамлик ва ватанпарварлик ҳиссиётларини ўсишига ижобий таъсир ўтказишини ва шунинг билан бирга барчага бирдек байрамона кайфият бағишлаганини таъкидлади.
Қизғин тарзда давом этган мусобақа натижаларига кўра спортнинг шахмат ва шашка турларидан ғолиблик Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси, Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси аъзолари муносиб деб топилди. Барча ғолибларга ва фаол иштирокчиларга вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.Байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси барча ёш иштирокчиларга шижоат ва байрамона кайфият бағишлади. Бундай тадбирлар ёшларимизни нафақат соғломликка, бирдамликка ундайди.