“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида  тармоқ тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда  байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги кorxona, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар фаолият олиб бориб, фидоийлик кўрсатган кекса авлод вакиллари иштирокида  “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” деган ҳаётий шиорни ўзида акс этган

 “Уч авлод” учрашуви Олот туман кенгашии томонидан ташкил этилди. Мазкур тадбирда сўзга чиққан кекса авлод вакиллари  ҳозирги кунда яратилаётган қулай имкониятлар, муҳтарам юртбошимиз томонидан  яратилаётган янгича қонунларнинг замирида  фақатгина халқимизнинг фаравон, тўкис яшаши учун янгидан–янги шарт-шароитлар яратилаётганлиги ва шу билан бирга сўнгги йилларда вилоятимиз миқёсида  барча соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар таъкидланди.

Тадбир давомида байрами муносабати билан кам таъминланган,“меҳр дафтари”га киритилган ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож бўлган оила фарзандларига мактаб ўқув қуроллари берилди.

Бундай мазмундаги турли хил  хайрия байрам тадбирлари кенг давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email