Муҳим вазифалар белгилаб олинди

       Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Вобкент тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари бошланғич касаба уюшмаси раислари учун Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Мажбурий мехнатни бартараф қилишда касаба уюшма ташкилотларининг роли” мавзусидаги  семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур семинарда  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.К.Носирова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши техник инспектори Ҳ.Ф. Барноев ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман бўлинмаси кенгаши раиси Ў. И. Тошевлар иштирок этдилар.

    Семинар-тренингни Р.К.Носирова мажбурий меҳнатни бартараф этишда касаба уюшма фаолларини бу сохада ўзларини  вазифаларини тўлақонли бажариш, хар қандай мажбурий мехнатни олдини олиш бўйича курашиш, тушунтириш, тарғибот ташвикот ишларини доимий равишда олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталарини ўрни ва роли беқиёслигини билдирди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши техник инспектори Ҳ.Ф. Барноев  бугунги кунда “Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича халкаро ва миллий меҳнат стандартлари” тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот бериш билан бир қаторда улар билан савол-жавоблар олиб борди. Семинар- тренинг давомида касаба уюшма фаолларидан тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email