Эрон касаба уюшмалари конфедерацияси делегацияси раиси Алиризо Маҳжуб бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи давомида Бухоро вилоятининг диққатга сазавор жойларини томоша қилишди. Меҳмонлар шаҳардаги тарихий обидалар, гўзал қадамжоларни зиёрат қиларкан, сафардан ғоят шод бўлганини мамнуният билан қайд этишди. Делегацияси раиси суҳбат чоғида, мен чексиз ҳайратдаман.Аслида биз, эронликлар Бухорои Шарифни ислом дини уламоларининг юрти деб ҳурмат билан тилга оламиз. Ишончим комил, Ўзбекистон ва Эрон касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кучаяди.
Вилоят кенгаши матбуот хизмати