Давлатимиз раҳбари томонидан республикамизда халқ таълимини ривожлантириш, педагогларнинг обрў-эътиборини, мавқеини ошириш масаласига ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эътибор берилаётганлиги барча ўқитувчиларни, устоз мураббийларни беҳад қувонтирди. Айни кунларда туманимизда ўтказиб келинаётган тадбирларда бунинг исботи яққол намоён бўлмоқда.
1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан «Хўжақул ота» базмгоҳида тантанали байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.
Ушбу байрам шодиёнасида туманда халқ таълимида фаолият юритиб, ушбу кунда нуронийлар сафида бўлган фахрий устозлар, ўз билими, иқтидори билан ўрнак кўрсатаётган илғор ўқитувчилар, халқ таълими соҳасининг фидокор раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклаш учун туман ҳокими Наргиза Нематова сўзга чиқиб барча устоз-мураббийларни муборакбод этди. Шунингдек, Таълим соҳасида намунали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар фидокорона хизматлари учун эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.