Янги Ўзбекистон –янги касаба уюшмалари

“Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб, юрт тараққиёти йўлида юқори чўққиларни кўзлаб фаолият кўрсатмоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан 11 ноябрь –Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб эълон қилинди. Шу кунларда вилоятимизнинг барча ташкилот ва муассасаларида ушбу кунга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Сана муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси   Республика кенгаши ташаббуси билан  вилоят кенгашининг фаоллар залида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. 

Мазкур учрашувда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят туман, шаҳар ташкилотларида ишлаган меҳнат фахрийлари,  касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари  иштирок этди. Тадбирни  Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси  Муҳаммадқосим Ҳошимович Олимов очиб,  барча иштирокчиларни сана муносабати билан қутлади,  тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Райҳон Носирова  вилоят касаба уюшмаси ташкилотларида  бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

1970-1985  йилларда туман кенгаши лавозимда ишлаган  Шукуров Хамид ота , у кишининг шогирдлари 1986-2000 йилларда кенгаш раиси бўлган  Олимов Ширин ота, Ширин отанинг шогирдлари 2009-2020 йилларда раислик қилган Неъматов Ғанишер ака,  ҳамда тўртинча авлод вакили 2000 йилдан ҳозиргача туман кенгаши етакчиси Ҳакимов Хайрулло Давлатовичлар  касаба ушмаларининг ўтмиши ва бугунги кунда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритишди.

Мазкур давра учрашувда оммавий ахборот вакиллари ва таниқли  вилоятимиз санъаткорлар ташриф буюрдилар.

Касаба уюшмалари куни муносабати билан   меҳнат фахрийлари  Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email