Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан бир қатор спорт тадбирлари амалга оширилди.
Конституция куни муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида 20 дан ортиқ спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақаларида 1920 нафар тармоқ ходимлари иштирок этишди. Уларга касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашларининг эсталик совғалари топширилди.
Жумладан, Бухоро, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Шофиркон, Қоровулбозор, Ғиждувон туманлари ташкилотларида “Отам, онам ва мен-соғлом, бахтли оила” оилавий спорт мусобақалари, Бухоро шаҳрида эркаклар ўртасида волейбол спорт мусобақалари, ромитан туманида шахмат, шашка, волейбол спорт мусобақалари, Қоракўл туманида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, аремрестинг, енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар, Бухоро давлат университетида қизлар ўртасида баскетбол, Бухоро муҳандислик технология институтида волейбол мусобақлари бўлиб ўтди. Барча мусобақалар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.