Жорий йилнинг 23 май куни Вобкент туманида жойлашган “Порлоқ келажак” оромгоҳида 2024 йил ёз мавсумини ташкил этиш ҳамда уни ўтказиш бўйича ҳудудий семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда вилоят прокурори, оромгоҳ комиссияси аъзолари, касаба уюшмалари фаоллари, тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оромгоҳ раҳбарлари ҳамда ходимларива шунингдек оммавий ахборот вакиллари иштироки таъминланди.
Мазкур семинарда вилоят прокурори, оромгоҳларнинг комиссияси аъзолари, касаба уюшмалари фаоллари, тегишли бошқармалар, оромгоҳ раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди. Семинарда мавсумни болажонларга манзур бўладиган даражада ўтказиш бўйича зарур маълумотлар ва мутахасислар томонидан оромгоҳлар фаолиятини 12 кунлик намунавий дастур асосида йўлга қўйиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Жорий мавсумда мавжуд стационар — Бухоро шаҳридаги “Нефтчи”, “Ёш алоқачи” ва “Хумо”, Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак”, “Нурли манзил” олдинги (Ёш ирригатор) ва “Қуёш нури”, Бухоро туманидаги “Ёш пахтакор”, Пешку туманидаги “Пешку”, Ромитан туманидаги “Ромитан”, Ғиждувон туманидаги “Болалар сайёраси” болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
Семинар давомида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимларининг мавсум давомида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришда оромгоҳларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш ва шунингдек чўмилиш ҳавзаларида болалар хавфсизлигини таъминлашга доир кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.