Мамлакатимизда маънавий-маърифий, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантириш бўйича салмоқли натижаларга эришилмоқда.Бугун вилоят кенгашининг катта мажлислар залида ўтган давр мобайнида манавий маърифий ва спорт ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган истиқболли ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни вилоят кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб, касаба уюшмалари томонидан маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги янгиликлар, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш, ишчи-ходимларнинг дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг касаба уюшмалари билан ҳамкорлиги бўйича устувор вазифалар тўғрисида янгидан лойиҳалар белгилаб олинди.
Мазкур анжуман давомида 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати вилоятимизда фаолият олиб бораётган соҳа фаоллари ва меҳнат фахрийларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши томонидан 2024 йилнинг 2-ярми давомида ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларини Бухоро вилояти телерадиокомпанияси ҳамда “Бухоронома” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти томонидан ёритилиши бўйича уч томонлама ҳамкорлик режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.