Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, ишчи-ходимларнинг ишчанлик қобилиятлари ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энг муҳими эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Барча меҳнат жамоаларида ходимларининг спорт билан шуғулланиши, жумладан, тегишли спорт машғулотлари — югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва бошқа турлари билан мунтазам шуғунланишлари учун қулай шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2024-йил 11-июндаги YAF-16/820 сонли хатида қайд этилган вазифалар ҳамда “30-июнь Ёшлар куни” муносабати билан ўтказиладиган “Ёшлар ойлиги” доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган шижоатли, спортсевар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, стол тенниси мусобақасини юқори савияда ташкил этиш орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда уларни спортнинг оммавий турларига қизиқишларини янада оширишдир.
Маълумот ўрнида, хозирда вилоятимиз миқёсида барча меҳнат жамоаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар 359960 нафарни ташкил этади шундан 136528 нафари 30 ёшгача бўлган ёш ишчи ходимларни ташкил этади.
Мусобақа якунида барча ғолибларга ва фаол иштирокчиларга вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси барча ёш иштирокчиларга шижоат ва байрамона кайфият бағишлади. Бундай тадбирлар ёшларимизни нафақат соғломликка, бирдамликка ундайди.