
Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари шариф шаҳримизга Тожикистон Республикаси касаба уюшмаси делегациясининг ташрифи қабул қилинди. Вилоятимизга меҳмон бўлиб келган Тожикистон Республикаси касаба уюшмаси делегацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгашига ташриф буюрди.


Ҳамкорлик учрашуви давомида касаба уюшмаларининг кенг фаолияти ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ҳақида сўз борди. Шундан сўнг, меҳмонларимиз қадимий ва навқирон шаҳримиз, муқаддас қадамжоларимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз билан яқиндан танишишди. Ҳурматли меҳмонларимиз ташрифи доирасида Боҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳига, Ҳазрати Амир Кулол мажмуига, Ситораи Мохи-хоса дам олиш масканига, Самонийлар мавзесига, Минораи Калом мажмуасига, узоқ тарихимиздан сўзлагувчи Арк қўрғони ва шунингдек бир қатор вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.




Мазкур ташриф Ўзбек ва Тожик халқларининг ўзаро тинч-тотув яшаши, биродар халқларнинг гуллаб-яшнашида ўзаро ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.
