Меморандум имзоланди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, касаба уюшмалари Бухоро вилоят кенгаши, Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ўртасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзолаш маросими ўтказилди.
Меморандум имзолаш ташаббуси касаба уюшмалари ташаббуси бўлиб, мустақилликнинг 33 йиллик тадбирлари доирасида тарғибот ишларини олиб бориш, мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаб беради. Ҳамкорлар билан мазкур кўрик-танловнинг 1, 2-босқичларини белгиланган муддатларда, юқори савияда ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала – болалар соғломлаштириш оромгоҳларига болаларни жалб қилиш ва йўлланмаларни реализация қилиш аҳволи тўғрисида масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, Марказий Осиё касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан ташкил этилаётган “Энг яхши ижтимоий шерик” танловини тармоқлар ва вилоят кенгаши босқичини ўтказиш борасида тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.
Кенгаш раиси М.Олимов мазкур танлов Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятга эга манфаатларини кўзлаб қилинаётганлиги, топшириқни жиддий тайёргарлик асосида бажариш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Мустақил она юртим” номли концерт дастурини ўтказиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда янги бошланғич касаба уюшма ташкилотларини тузиш, вилоятдаги фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган 100 нафар хотин-қизнинг Тошкент шаҳрига 3 кунлик саёҳатини ташкил этиш, оғир тоифага киритилган, ногирон ва кам таъминланган ёшларга моддий ёрдам кўрсатиш масалалари кун тартибида муҳокама қилинди.

Print Friendly, PDF & Email