Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши билан Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳузуридаги “Тадбиркор аёллар клуби” ва Ўзбекистон “Тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар” бирлашмаси ўртасида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Меморандумда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш, меҳнат кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, бизнес ғояларини ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудларда, тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаётган тадбиркор хотин-қизлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа молиявий инструментлар билан боғлиқ масалаларда юзага келган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича томонларнинг ҳамкорлик йўналишлари белгиланган.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш, меҳнат кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликда олиб борилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.