Вилоят кенгашида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожaатлар билан ишлаш тартиби ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш -меҳнат жараёнида инсонларнинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилиятини сақланишини таъминлашга доир ходимлар ўртасида ўқув бўлиб ўтди.
Мазкур ўқувда Федерациянинг Бухоро вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори Ҳ.Барноев ходимларга ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатадиган ҳар бир ишчи ва ходим ўзига бириктирилган ишни хавфсиз бажариши учун меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича чуқур билимга эга бўлиши зарурлиги шунингдек, бунинг учун эса ишчи ва ходимларни меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича малакали ўқитиш тизимини жорий қилиш орқали юзага келиши мумкун бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тўғрисида маълумот берди ва ходимларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.