Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида “Энг яхши ижтимоий шерик” танлови ўтказилди.
Мазкур танлов Марказий Осиё мамлакатларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчиларини ижтимоий мулоқотга кенг жалб этишни рағбатлантириш, жамиятда уч томонлама шериклик тамойилларини тарғиб қилишга қизиқишни ошириш мақсадида ўтказилаётир.
Қолаверса, касаба уюшмалари фаолиятини оммалаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмалари мавқеини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари билан тажриба алмашиш ҳам асосий жиҳатлардан саналади.
“Энг яхши ижтимой шерик” танловининг вилоят босқичида иштирок этиш истагини билдириб, иш берувчилар ва ташкилотлардаги касаба уюшма қўмиталари томонидан вилоят Кенгаши комиссиясига ҳужжатлар тақдим этилди.
Танловда иштирок этиш учун ҳудудий тармоқ касаба уюшмаларига аъзо 19 та корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан танлов Низоми талабларига асосан тегишли ҳужжатлар вилоят Кенгаши комиссиясида кўриб чиқилди.
Тармоқ касаба уюшмалари республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталари томонидан барча иштирок этадиган бошланғич ташкилотларга танлов Низоми талаблари асосида ҳужжатлар тайёрланишига алоҳида эътибор қаратиш, иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамкорликда амалга оширилган ишларни кенгроқ кўрсатиб беришга амалий ёрдамлар берилди.
Вилоят Кенгаши комиссияси томонидан “Энг яхши ижтимоий шерик” танловининг вилоят босқичига тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.
Якуний натижаларга кўра, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти 1-ўрин, “Бухоро гипс” акциядорлик жамияти қўшма корхонаси 2-ўрин, Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали 3-ўринга муносиб кўрилди.
Сардор Эргашев,
Федерация Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири