Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни миллий қадриятлармизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ролини янада ошириш мақсадида республика миқёсида “Кексалар ҳафталиги” доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат фахрийлари шарафига байрам дастурхони ташкил қилди. Ушбу тадбир фахрийларимизнинг кўп йиллик меҳнати ва завод ривожига қўшган улуши учун миннатдорчиликнинг рамзига айланди.
Тадбир илиқ ва самимий муҳитда ўтди, ҳар бир меҳмон самимий ғамхўрлик ва эътиборни ҳис қилди. Фахрийларга ғамхўрлик қилиш Бухоро НҚИЗ корпоратив маданиятининг муҳим қисми бўлиб, бу корхонанинг ҳар бир ходимига масъулият билан ёндашишини яққол намоён этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхона ривожланишининг асосий тамойилларидан бири – катта авлоднинг тажриба ва билимларини ёшларга ўтказишдир. Шу боис, мураббийлик юқори малакали кадрлар тайёрлашда доимо муҳим ўрин тутади.