Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги иштирокини кенггайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ташаббуслар амалга оширилмоқда. Вилоятимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар, меҳнат жамоаларида фидокорона меҳнат қилиб, ёшларимизга намуна бўлиб, ҳозирда қарилик гаштини суриб юрган нуроний отахону-онахонларимиз, кексалар авлод вакиллари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, спорт мусобақалар ҳамда нуроний ва ёшлар учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Мана шундай тадбирлардан бири ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Бухоро Академик лицейида нуроний ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда сохада узоқ йиилар меҳнат қилган фахрийлар ташриф буюрдилар ва ўзларининг машаққатли ҳаёт йўлларида эришган ютуқлари ҳақида тингловчиларга сўзлаб бердилар.