Нуроний жамғармаси Қоракўл тумани бўлими ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги кекса авлод вакилларининг севимли масканларидан бири саналган “Нуронийлар маскани” мажмуасида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Бир пиёла чой устида кечган ушбу тадбирда сўз олган фахрий устозлар томонидан сўнги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан фахрий устозларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари улашилди.