Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ”, деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, қўлимизга қалам олиб, ўқишни, ёзишни ўргатган, оқ-қорани, яхши ёмонни танитган, илм-маърифат ила қалбимизга зиё олиб кирган устозларимизни қанча мақтасак, эътироф этсак шунча кам.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги барча таълим муассасаларида, шаҳар, туманлардаги муҳташам тантаналар саройларида маданий-марифий тадбирлар ҳамда учрашувлар бўлиб ўтди.
Байрам тадбирларида меҳнат фаолияти давомида ёшларга таълим тарбия ва билим беришда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар, кекса авлод вакиллари касаба уюшмалари томонидан муносиб тақдирланди.