Вилоят кенгаши биноси ҳовлисидаги бўш турган ердан самарали фойдаланиш мақсадида замонавий умумий овқатланиш шохобчаси ҳамда тринажёр зали барпо этилди.
Қисқа фурсат ичида фойдаланишга топширилган мазкур замонавий объект ходимларнинг соғлом турмуш тарзига доимий амал қилиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, соғлом овқатланишига ва жамоавий аҳилликни таъминлашга хизмат қилади.
Бу ходимларнинг иш унумдорлигини ошириши баробарида вақтларини сермазмун ўтказишларида муҳим аҳамият касб этади. Янги бинонинг очилишида нуронийлар ва кенгаш ходимлари қатнашдилар. Қуръон тиловат қилиниб, бир пиёла чой устида суҳбатлашилди.