“Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи доирасида амалга ошириладиган вазифалар бўйича, хатлов жараёнларининг бориши ҳамда келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида Бухоро тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясидан вилоятга бириктирилган масъул раҳбар Ш.Жавлонов, Бухоро туман ҳокими А.Очилов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман штаби ишчи гуруҳи аъзолари, сектор котиблари, барча «маҳалла еттилиги» вакиллари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Дастлаб, йиғилишда 5-босқичи бўйича Бухоро туманида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда 2025-йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Жорий йилнинг 6-январидан бошлаб “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичини шакллантириш бўйича туманда хатлов жараёнлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар туманда 35821 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизларга анкета сўровномалари тўлдирилган.
“Маҳалла етттилиги” аъзолари ҳамда тегишли масъулларга хонадонбай юриб “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича хатлов жараёнларини жорий йилнинг 25-январь кунига қадар якунига етказиш, хатлов жараёнларини юритишда белгиланган Низом талабларига қатъий амал қилиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйичa барча ишлар тизимли равишда давом эттирилади.