Хисобот — сайловлар олди

2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили. Мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади. Шу боис айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари томонидан мазкур муҳим давр олдидан барча бўғимдаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашларида тизимдаги  1121 нафар бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирокида «Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш ва расмийлаштириш» мавзусида кўргазмали амалий ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба  уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова  иштирок этиб, иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Бўлиб ўтган ўқув семинарларда 2025 ҳисобот-сайловларида  барча йўналишда хисобот даврида амалга оширилган ишлар акс эттирилган тарқатма материалларни тайёрлаш ва юқори савияда ташкил этиш бўйича тавсиялар бериб, тизим фаолиятидаги устивор йўналишлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email