Ҳисобот сайлов жараёнларига оид

                   Сўранг, жавоб берамиз.
❓ Бошланғич ташкилотларда расмийлаштириладиган ҳисобот-сайлов ҳужжатлар нималардан иборат?
📌 Улар қуйидагилар:
1. Бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)ни чақириш тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасининг қарори.
2. Касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти тўғрисида ҳисобот маърузаси.
3. Касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ва маърузачини тайинлаш тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасининг қарори.
4. Бошланғич ташкилот тафтиш комиссиясининг ҳисоботи (агар бошланғич ташкилот алоҳида ҳисобварағига (бюджетига) эга бўлса).
5. Касаба уюшмаси қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг қарори.
6. Касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг қарори.
7. Касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида ҳисобот –сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг қарори.
8. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси таркибини сайлаш тўғрисида ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг қарори (агар бошланғич ташкилот алоҳида ҳисобварағига (бюджетига) эга бўлса).
9. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг қарори (агар бошланғич ташкилот алоҳида ҳисобварағига (бюджетига) эга бўлса).
10. Юқори касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясига (қурултойига) делегатлар сайлаш тўғрисида қарор (агар юқори ташкилот томонидан вакиллик меъёри белгилаб берилган бўлса).
11. Юқори касаба уюшмаси органи таркибига вакил (лар)ни сайлаш тўғрисида қарор (агар юқори ташкилот томонидан вакиллик меъёри белгилаб берилган бўлса).
12. Ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси) саноқ комиссияси мажлисининг баёнлари (агар яширин овоз бериш ўтказилса).
13. Ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг баёни.

Print Friendly, PDF & Email