Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Тошматова Дилорам Мухтаровна, Республика Кенгашининг бош бухгалтери Умаров Ғофур Абдухамидович ва вилоят кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Аҳмедов Аҳмаджон ҳамда Вилоят кенгаши раиси Ҳодиев Иброхим Саидовичлар иштирок этди.
Мазкур ўқув-семинарда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма раислари касаба уюшма ҳисобчилари жами 57 нафар ходимлар қатнашди. Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўтказилган ўқув-семинарида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот-сайлов конференция, йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, бюллетенларини тўлдириш тартиби, шунингдек саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Юзага келган саволларга масъуллар атрофлича жавоб бердилар,