Икки буюк сиймо — икки қадрият!

   Ўзбек адабиётининг икки буюк чинори, миллатимиз ифтихори бўлган буюк мутафаккирлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур Мирзоларнинг таваллуд айёмларини нишонлаш мамлакатимизда энг яхши анъанага айланган.
 Бугун юртимиздаги ҳар бир хонадон, ҳар бир ташкилот ва муассасаларда буюк аждодларимизга ҳурмат кўрсатиб, турли тадбирлар, танловлар уюштирмоқда. Буюк сиймоларга кўрсатилаётган бундай юксак эҳтиром бежиз эма, чунки бир асрнинг икки даҳоси бўлган Навоий ва Бобур ҳазратларининг ҳаёти биз учун ўрнак, ибрат мактаби вазифасини бажарса, уларнинг ижодий мероси нафақат миллатимизни, балки бутун инсониятни эзгулик байроғи остида бирлаштиради.

     Сана муносабати билан вилоят кенгашида вилоят кенгаши аппарати барча масъул ходимлари, тармоқ масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар, вилоят ва Бухоро шаҳар кенгашлари раислари ва масъул ходимлари иштирокида «Икки буюк сиймо — икки қадрият!» мавзусида маърифат соати бўлиб ўтди.

      Мазкур маърифат соатида буюк улуғ сиймолаоримизнинг хотирасиёд этилди, бобокалонларимизнинг бой абадий мероси улкан хазина эканлиги ифтихор билан тилга олинди.

Print Friendly, PDF & Email