
Таълим ва фан ҳамда тиббиёт ходимларини мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа вакиллари ҳамиша халқ эъзози ва эътирофидадирлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон Қарорига асосан барча давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик хордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, концерт, цирк ва театрларга кириш учун билет ва абонементларни харид қилиш жорий этиш топширилган.

Шу муносабат билан «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида жорий йилнинг 15-16 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги «Касаба сайр» шба корхонаси орқали бир гуруҳ соха вакиллари ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шахри бўйлаб 2 кунлик саёҳати ҳамда саёҳатчиларни маданий хордиқ чиқаришлари учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонованинг жонли ижродаги яккахон концерт дастурига ташрифлари ташкил этилди.

— Меҳнат фаолиятим давридаги энг мазмунли саёҳатларимдан бири бўлди, бундай сермазмун саёҳатларни, машҳур хонандаларнинг концерт дастурларига ташрифларини мунтазам ташкиллаштириб бораётган касаба уюшмаси ходимларига ўз чексиз миннатдорчилигимизни исхор этамиз. 2 кунлик саёхатимиз унутилмас ёрқин, бой таасуротларга тўла бўлди.