
Театр — инсон маънавиятини юксалтирадиган, онгу тафаккурини бойитадиган маданият масканидир. Юртимизда ушбу санъатни ривожлантириш, театрларга томошабинларни кенг жалб этиш, уларнинг репертуарини юксак бадиий-ғоявий, савияли саҳна асарлари билан бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳар ойнинг бир куни «Театр куни» муносабат билан жорий йилнинг 5 февраль куни Бухоро мусиқали драма театри касаба уюшмаси ходимлари билан гавжум бўлди. Эркин Вохидовнинг қаламига мансуб бўлган «Руҳлар исёни» асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойиши ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига манзур бўлди.

Маълумот ўрнида, шоир Эркин Воҳидбвнинг «Руҳлар исёни» достини халқпарвар бенгал шоири Назрул Ислом ҳаётига бағишланади. Назрул Ислом шеърияти йигирманчи асрнинг эркпарварлик, инсонпарварлик ғоялари билан толиқ бўлиб, асарда дўстлик ва ҳурриятни ёниб куйланади.
Достон Назрул Исломнинг фожеали қисматини ёрқин гавдалантиради.
— Мазкур спектакл озодлик йўлида ширин жонидан кечган аждодларимиз ҳақидаги ва шунингдек, умуминсонийлик буюк туйғулар акс эттирилган кенг мазмундаги ўта таъсирчан намойиш бўлди, — дейди вилоят кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири Ҳ. Рўзиева