
2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили эканлиги боис мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилмоқда. Шу муносабат билан Шофиркон туман 23-ДМТТ касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот — сайлов йиғилишида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши бухгалтери Ж.Назаров иштирок этди.Йиғилишда дастлаб, касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралдан 2025-йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Қўмита фаолияти қониқарли деб топилиб, тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Мазкур йиғилишда қўмита таркиби ва тафтиш комиссияси ҳамда юқори касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди, шунингдек, касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятини янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.