
Касаба уюшмаларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари 2025 йилга тўғри келди. Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали ўз фаолиятини 2023 йил январь ойидан бошлаган бўлсада шу қисқа давр ичида бир қатор ишларни амалга ошира олди. Филиалда касаба уюшма қўмитасининг ўрни борлиги, унинг олиб борган фаолиятидан билсак бўлади. Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси 2025 йилнинг 07 март куни ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан филиал касаба уюшма қўмитасига қарашли цех касаба уюшма қўмиталарида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиши аллақачон бошланган.

Мазкур йилнинг 4-8 февраль кунлари қўмита таркибидаги Бухоро шаҳар ҳудудида жойлашган 1- ва 2-, марказий, “Салл марказ” тез тиббий ёрдам бўлимларида ҳамда Ромитан ва Пешкў туман тез тиббий ёрдам бўлимларида касаба уюшмаларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.


Йиғилишларда РТТЁМБВФ директори ўринбосари Х.С. Насриев, филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Қ. Кадиров, қўмита бухгалтери Н. Олимов, мутахассис М. Исматова ҳамда қўмита фаоли У. Мискиновлар таркибидаги ишчи гуруҳ иштирок этди. Шунингдек, мазкур йиғилишларда цех касаба уюшма қўмитаси таркиби, қўмита раиси ва бошланғич ташкилот конференциясига делегатлар сайлаш масалалари кўрилди. Йиғилишларни Х.С. Насриев ва Ж.Қ. Кадировлар кириш сўзлари билан очиб, цех касаба уюшма қўмиталарининг 2023 йил январь ойидан 2025 йил февраль ойига қадар бўлган фаолияти намунали эканлигини, раисларнинг иш фаолиятини давом эттиришлари учун номзодларини қайта сайлаш таклифини беришди. Марказий ТТЁ бўлимининг цех КУҚ раиси нафақада бўлганлиги сабабли бошқа раис сайланди. Қолган барча раисларнинг номзодлари қайтадан сайланди. Сўзга чиққанлар қўмита фаолияти бошланганлигига қарамасдан бир қатор ишларни йўлга қўйганлиги, мурожаатларнинг деярли барчаси қаноатлантирилганлигини алоҳида таькидлаб ўтишди.


