Ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 10 февраль кунида Пешку туман 3-умумий ўрта таълим мактабида мехнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот директори Ш. Эгамердиев ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д. Гадоевнинг ҳисоботлари эшитилди. 2025 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар белгилаб олинди.  Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. Шунингдек касаба уюшма қўмитасининг янги таркиби, раиси, раис ўринбосари ва аъзолари ҳамда туман конференциясига делегат сайланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email