
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жорий йил 3-10 март кунлари мамлакатимизда “Аёлга эҳтиром” ҳафталиги ўтказилади.
“Аёлга эҳтиром ҳафталиги” доирасида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан меҳнат жамоаларида маданий-маърифий тадбирлар семинарлар, спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аёл ходималари ўртасида “8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

