Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлил ўтди

Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида сўнгги ҳисобот-сайлов кампанияси 2020 йилда ўтказилган эди. Федерация уставида, шунингдек тармоқ касаба уюшмалари уставларида барча даражадаги касаба уюшмалари органларининг ваколат муддатлари 5 йил этиб белгиланганидан келиб чиқиб, 2025 йилда навбатдаги ҳисобот-сайловлар ўтказилмоқда.

    2025 йил 13 март куни Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда жамоа шартномаси муҳокамаси ўтказилди.
        Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси рахбар ўринбосари             И. Норов ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши раиси И. Ходиев иштирок этди.

Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди, бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва келгуси режалар муҳокама этилди.

Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти келгуси 5 йиллик муддатга қайта сайланиб, иш фаолияти давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги келгуси вазифалари белгилаб олинди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар ва музокаралардан сўнг, бошланғич касаба уюшма қўмитасининг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди. 

Шунингдек, С. Ходиев 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан барчани табриклаб, касаба уюшмалари тарихи тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берди ҳамда шу муносабат билан тизимда  турли хил  тадбирларни муносиб  ўтказиш юзасидан ўз тавсияларини берди. 

Print Friendly, PDF & Email