Жараён давом этмоқда

Бухоро вилояти статистика бошқармасида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда жамоа шартномаси муҳокамаси ўтказилди. Йиғилиш давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида ўтган 5 йиллик ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Print Friendly, PDF & Email