
Жорий йилнинг 18-март куни Республика Инкассация хизмати ДУК Бухоро вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшмасида жамоа шартномаси бандларини ижроси бўйича 2024 йилда бажарилган ишлар ҳисоботи тингланди. Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва бажарилган ишлар муҳокама қилинди.

Республика Инкассация хизмати ДУК Бухоро вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари ҳамда тафтиш комисияси раиси ва унинг аъзолари сайланди, шу билан бирга келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари касаба уюшмаси Вилоят кенгашининг ходимлари иштирок этишди ва йиғилишда касаба уюшмаларининг 120 йиллик байрами билан табриклаб уз фикрларини билдиришди.