Республика тез тиббий ёрдам марказида ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳамда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан муҳокама ўтказилди.

Жамоада 3890 нафар касаба уюшма аъзолари мавжуд бўлиб, ҳисобот- сайловларнинг дастлабки йиғилишлари корхона цех жамоаларида ўтказилиб, бошланғич ташкилот конференциясига делегатлар сайланди. Корхонанинг жамоаси номидан сайланган 107 нафар делегатлар иштирокида ўтказилган ҳисобот-сайлов конференцияси жуда қизғин ва музокараларга бой бўлди.

Айниқса касаба уюшмаларида бу йилги сайловлар муқобиллик асосида ўтказилиши, конференциянинг ўн беш кун олдин эълон қилинганлиги, касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари ҳаммага тарқатилганлиги, сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ-ошкора бўлганлиги, номзодлар тавсия этилиши бевосита конференциянинг ўзида амалга оширилиши, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисининг сайлови яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши касаба уюшма аъзоларининг бу ташкилотга бефарқ эмасликларини намоён этди.

Конференцияда дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича филиал директори Т. Ахтамов ҳисоботи тингланди. Иш берувчи йил давомида ходимларга меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилганлиги, барча ходимлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, ходимларни иш стажига қараб рағбатлантирилиши, босқичма-босқич ўқитилиши, махсус кийим-бошлар билан таъминланганлигини рақамларда айтиб ўтди.

Конференциянинг иккинчи ярмида касаба уюшма қўмитасининг ўтган 2,5 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

Конференцияда касаба уюшма қўмитаси раислигига номзодлар муқобиллик асосида ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиб, қўмита раислигига М. Байханова ҳамда касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссияси раислигига У.Б. Мискиновлар сайланди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ф.Р. Ханапияев, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Бухоро вилоят кенгаши раиси  М. Олимов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  вилоят кенгаши раиси И. Ходиев ҳамда филиал директори Т, Ахтамовлар иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email