
Туризм – ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, инвестиция ва экспортни кўпайтиришга имкон берадиган соҳа бўлиб ҳисобланади. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” доирасида вилоят ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳар Нодир Девонбеги мажмуасида ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшмаси қўмиталари раислари иштирок этди ва келгусидаги режалар учун туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳамкорлик режалари тузилди. Мазкур туризм ярмаркасини ташкил этишдан мақсад туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш, миллий таомлар ва миллий ҳунармандлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш шунингдек саёҳатчиларни кенг жалб этиш каби мақсадлар кўзланган.

Тадбир доирасида вилоятдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Вилоятимизнинг машҳур қадимий мажмуасида бўлиб ўтган ушбу тадбир келгусида вилоятга сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади. Ярмарка давомида вилоятимизнинг ёш санъаткорлари, маданият марказларининг чиқишлари тадбирга тадбирга янада завқ бағишлади.


