
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали рахбарияти ва бошлингич касаба уюшмаси ташаббуси билан шахар-туман булимларида ишлаб келаётган хотин-қизлар учун «Етти пир» зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ички туризмни янада ривожлантириш, юртимиздаги тарихий ёдгорликлар ва маданий меъморчиликга қизиқишни ошириш, шунингдек, маънавий қадриятларни шакллантириш мақсадида ҳар ойнинг бир шанба ва якшанбаси «Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш» куни деб эълон қилинган эди.
Шу мақсадда «Худудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ҳам ички туризм ва маънавий тарбия соҳасида ўз саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Жорий йилда филиал томонидан филиал ва туман-шахар газ таъминоти бўлимларида ишлаб келаётган хотин-қизлар учун Бухоро вилоятининг тарихий ва диний аҳамиятга эга «Етти пир» зиёрати ташкил этилди.
Зиёрат давомида иштирокчиларга авлиёлар ҳаёти, уларнинг яшаш тарзи ва диний қадриятлар ҳақида кенг маълумот берилди. Бу тадбир нафақат маънавий хазина билан таништириш, балки хотин-қизлар ўртасида туризмга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.
Шунингдек, «Худудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали хотин-қизлар масалалари бўйича худудий ташкилот раиси Лола Султанова тадбирнинг аҳамияти ва мақсади ҳақида сўзлаб, бундай саёҳатлар хотин-қизларнинг маънавий ривожланишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Бу каби тадбирлар юртимиздаги тарихий ва маданий ёдгорликларнинг аҳамиятини тарғиб қилиш, аҳоли орасида туризмга бўлган қизиқишни арттириш ва халқимизда маънавий қадриятлар ва илму маорифга бўлган иштиёқни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббуслардир.