Муҳим вазифалар белгиланди



Жорий йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти Касаба уюшмалари кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сон қарори ижросини таъминлаш , “Аёллар дафтари”нинг 6 — босқичига киритилган хотин-қизларга белгиланган амалий ёрдамларнинг ўз вақтида берилишини ташкил этиш масалаларига оид  кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди .

Йиғилишда “Асакабанк” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси К.Туляганов, вилоят штаби бошлиғи Ш.Жавлонов, Бухоро вилояти ҳокимининг Х.Артикова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши раиси М.Олимов ҳамда масалага даҳлдор бўлган корхона ташкилотлар раҳбарлари ва масъул вакиллари иштирок этдилар.

Бухоро вилоятида Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича “Асакабанк” Республика бошқаруви раиси  Қ. Туляганов йиғилиш иштирокчиларига 2025 йил 25 март куни видео конференция алоқа тарзида ўтказилган Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида жорий йилнинг 14 март куни Президентимиз томонларидан қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 103-сонли қарорининг самарали ижросини ташкил этиш масаласи ҳамда ушбу қарорга асосан 2025 йилда вилоятимиздаги 214 минг 611 нафар аҳолининг, шундан 83 минг 931 нафар хотин-қизларнинг даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадли  амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди ва вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида барча комиссия аъзоларига бириктирилган  вазифалар таъкидлаб ўтилди.     

 

Аа“Аёллар дафтари”нинг ижросини таъминлаш бўйича вилоят штаби бошлиғи Ш.Жавлонов сўзга чиқиб, вилоятда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида ахборот берди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатида Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига киритилган 61 минг 537 нафар хотин-қизларнинг 10 минг 664 нафарига (17,3%)га амалий ёрдам кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email