Фаолият якунлари

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгашида вилояти kенгаши бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020йилдан, 2025 йилгача бўлган даврдаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда вилоят кенгаши раиси М.Олимов ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Б. Бахромовлар иштирок этди.

Йиғилишда бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси С. Эргашев томонидан ўтган 5 йил давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, Жамоа шартномасидаги бандларнинг бажарилиши, ходимларга яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар, шунингдек, молиявий ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг меҳнат жамоаси томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси, ижроия қўмита аъзолари ва назорат тафтиш комиссияси таркиби сайланди. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”га асосан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган ҳисобот сайлов-йиғилишида амалдаги бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси С.Эргашев меҳнат жамоаси томонидан қайта сайланди.

Бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзолари томонидан ўтган давр мобайнидаги фаолият юзасидан фикр-мулоҳазалар, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга қаратилган таклифлар бидирилди.

Print Friendly, PDF & Email