Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023- йил 8- майдаги “2026-йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-150-сон қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ҳам мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган янги авлод истеъдодли ёш шахматчиларини тайёрлаш ва жаҳон шахмат майдонига олиб чиқиш, шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш,-аҳоли ва ёшларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, спортнинг ақлий тури бўлган шахмат турининг оммавийлигини ошириш масадида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрамига бағишланган спортнинг шахмат тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги”  шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақа 3 босқичда режалатирилиб, шундан 1-босқичда туман, шаҳарларда турли сохаларда меҳнат қилиб келаётган жами 468 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.   

Мана бугун Бухоро шаҳар “Ёшлар” марказида мазкур шахмат мусобақасининг 2-босқичи вилоят босқичи бўлиб ўтди. Спорт мусобақасини вилоят кенгаши раиси М.Олимов очиб берди, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан иштирокчиларни муборакбод этиб, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, спорт ва жисмоний фаолликни оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган  мусобақада туман, шаҳарлардан 1-2 ўринларни қўлга киритган 52 нафар аёл ва эркак иштирокчилар иштирок этдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, эркаклар ўртасида 1- ўрин Маданият, спорт ва туризм касаба уюшмаси аъзоси Р.Махмудов, 2-ўрин Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси аъзоси Ҳ. Йўлдошев, 3-ўринни Қоракўл туман Спорт мактаб мураббийси М.Сувонов, шунингдек аёллар ўртасида 1-2 ўринларни Маданият, спорт ва туризм касаба уюшмаси ходимлари ва 3 ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасинг Жондор тумани 12-мактаб ўқитувчиси Орзиева Ферузаларга насиб этди. Мазкур мусобақанинг ғолибларига ҳамда фаол иштирокчиларига вилоят кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари  топширилди.

Print Friendly, PDF & Email