
2025 йил 23 май куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. онференцияда шаҳар бўлинмаси кенгаши ва тафтиш комиссиясининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Конференцияда сўнгги беш йиллик фаолият таҳлил қилиниб, касаба уюшмасининг аъзолар манфаатини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, соғломлаштириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш йўналишларида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди.

Музокораларда сўзга чиқганлар касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси борасида олиб борилган ишлар эътироф этилиб, фаолиятига қониқарли баҳо бердилар.
Яширин овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайлов натижасига кўра шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси этиб Аралова Дилафруз Нематиллаевна сайланди. Шунингдек, шаҳар бўлинмаси кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва тафтиш комиссияси раиси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Бухоро вилоят бўлинмаси конференциясига делегатлар сайланди.


Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакиллари иштирок этди.